“ACCA аккредитациясини олишда профессор-ўқитувчиларнинг тутган ўрни” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида олий таълим муассасаларига ўқув дастурларини бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлардан аккредитациядан ўтказиш тўғрисида вазифалар белгиланган.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21 ноябрида Тошкент молия институтида АССА аккредитациясини олишда ўқитувчиларга қўйиладиган талабалар бўйича семинар – тренинг ташкил этилди.
Семинар -тренинг “Profi Training” онлайн-мактаби асосчиси Татьяна Шалонова томонидан олиб борилди.
Тренингда АССА имтиҳонлари доирасидаги фанлар бўйича ўқитувчиларнинг талабалар билан ишлаш тартиби, фанлар доирасида тайёрланадиган сифатли ўқув ва тарқатма материалларнинг аҳамияти ва зарурлиги, фанлар доирасида видеоконтентларнинг яратилиши лозимлиги ҳамда талабаларнинг фанларни ўзлаштириш бўйича ўқитувчи томонидан бажариладиган амаллар бўйича батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, семинар тренингда АССА халқаро ташкилоти томонидан аккредитацияга қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумот алмашинилди.