Адабиётга эътибор - келажакка эътибор
2022 йил 25 февраль куни Тошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети, «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси профессори Н.Ҳусанов доцент в.б. Н.Дилмуродовалар томонидан Учтепа тумани «Янгийўл» МФЙда «Адабиётга эътибор - келажакка эътибор» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида профессор Н.Ҳусанов ҳамда доцент в.б. Н.Дилмуродовалар мутолаа маънавий эҳтиёж бўлиб, алоҳида масъулият, эътиқод ва шижоат, ирода ва сабр-чидам сўрашини, муҳими олам ва одам моҳиятига жиддий ёндашмоқ, сўз ва фикр мағзига кириш орқали ҳаёт манзараларини кенг тушуниш воситаси эканлиги ҳақида батафсил гапиришди. Англаб ўқилган бадиий жиҳатдан етук асар сюжети ва услуби қалб, онг-шуур ва сезгиларга айрича таъсир кўрсатиб тафаккур захирасини самарали бойитишини жонли мисоллар ёрдамида таҳлил қилишди. Давра суҳбати савол-жавобга бой тарзда ўтди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга бадиий китоблар совға қилинди. Тадбир иштирокчилари ўзларининг барча қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олдилар.