Адиблар хиёбони — маънавият маскани

Адиблар хиёбони — маънавият маскани


2023-йилнинг 26 cентябр санасида “Адиблар хиёбонида” Маданият ва санъат бўлими ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети билан биргаликда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 








Тадбирда Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Бобур Бобомурод иштирок этиб, кириш сўзи билан бошлаб берди ҳамда адибнинг ўзбек адабиётидаги ўрни ҳақида талабаларга сўзлаб берди. Ундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди, адабиётшунос олима Гулноза Сатторова сўзга чиқиб, Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди, адиб хотирасига бағишлаб қурилган уй музейи ҳақида маълумотлар бериб, адиб ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 











Факультет Талабалар театр студияси томонидан адиб қаламига мансуб “Маҳалла” асари асосида саҳналаштирилган спектакль иштирокчилар ва меҳмонларга тақдим этилди. 

Факультетда таҳсил олаётган адабиётга қизиқиши баланд бўлган ёшларнинг чиқишлари қолган тенгдошларини ҳам адиб ижодига ва шеъриятга бўлган қизиқишларини янада орттирди. Талабалар викторина савол-жавобларида ҳам қатнашиб, совғаларга эга бўлишди.





Маданият ва санъат бўлими бош мутахассиси, “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли раҳбари Н.Ортиқматовнинг жонли ижродаги мусиқий чиқишлари эса тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

18:38 / 2023-09-26
Success helper
Success warning