«Ёшларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетни шакллантиришда таълим-тарбиянинг аҳамияти» мавзусида тадбир ўтказилди

«Ёшларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетни шакллантиришда таълим-тарбиянинг аҳамияти» мавзусида тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 11 май куни Тошкент молия институти академик лицейида «Ёшларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетни шакллантиришда таълим-тарбиянинг аҳамияти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 

Унда Тошкент молия институти Коррупция қарши курашиш «Комплаэнс Назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Дарвишов, бош мутахассиси Ш.Болибеков, Менежмент ва маркетинг кафедраси доценти С.Собиржонов, Тошкент шаҳар ИИББ Олмазор тумани ИИБ ФМБ катта профилактика инспектори А.Нарбаев, лицей педагог-ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

 

 

 

Тадбирда сўзга чиққанлар «коррупция» сўзининг луғавий маъноси, унинг жамиятда илдиз отиш сабаблари, салбий оқибатлари хусусида тўхталиб ўтишди. Ёшларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетни шакллантиришда таълим-тарбиянинг аҳамияти жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан қўшимча равишда ўқувчиларга кибер жиноят тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

 

Тадбир жуда қизиқарли ва сермазмун ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, саволларига мазмунли жавоб олдилар.

16:50 / 2023-05-12
Success helper
Success warning