Институт қошидаги академик лицейда битирув кечаси ташкил этилди

Институт қошидаги академик лицейда битирув кечаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент молия институти академик лицейини тамомлаган ўқувчиларнинг битирув кечаси тадбири ташкил этилди.

Унда институт ва академик лицей раҳбарияти, педагог-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

Тадбир аввалида институт ректори Т.Тешабаев сўзга чиқиб, академик лицей битирувчиларининг келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилади. Ректор ўз нутқида жорий ўқув йилида лицейни тамомлаётган ўқувчиларнинг 90% дан ортиғи миллий ва халқаро даражадаги тил сертификатларини қўлга киритганлиги, академик лицей фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги, бунинг натижасида лицей мамлакатимиздаги энг илғор таълим муассасалари сафида эканлигини мамнуният билан қайд этиб ўтди.

 

 

Юқори атмосфера ва савияда ташкил этилган битирув оқшомида ўқув йили давомида ўзнинг намунали хулқи, билими ва жамоа ишларида фаоллиги билан ажралиб турган кўплаб битирувчилар сертификатлар билан, уларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

Ўз навбатида институт жамоаси академик лицей битирувчиларининг келгуси фаолиятига юқори марраларни тилайди ҳамда ўзлари танлаган соҳа ва йўналишларда катта натижаларни эгаллашларига ишонади.

Омад сизга ёр бўлсин, азиз академик лицейимиз битирувчилари.

ТМИ ахборот хизмати

22:05 / 2023-07-03
Success helper
Success warning