Тошкент молия институтида АТ "Алоқабанк" вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Тошкент молия институтида АТ "Алоқабанк" вакиллари билан учрашув ташкил этилди


Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент молия институтида АТ "Алоқабанк" вакиллари билан учрашув ташкил этилди.







Унда институт ректори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович, АТ "Алоқабанк" раиси маслахатчиси Умаров Олимжон Муҳамаджанович ва Банк бошқаруви раиси ўринбосари Махкамов Фаррух Муродович, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда  АТ "Алоқабанк" раиси маслахатчиси Умаров Олимжон Муҳамаджанович бугунги кунда банк ва умуман иқтисодиёт соҳасида IT технологияларнинг қўлланилиши, бу борада банкда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтган бўлсалар, Банк бошқаруви раиси ўринбосари Махкамов Фаррух Муродович эса АТ "Алоқабанк"да иш жараёни, ишга кириш учун қўйиладиган талаблар, талабалар назарий фанлар  билан биргаликда амалиётда эътибор бериши керак бўлган кўникмалар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, банк томонидан томонидан эълон қилинган 4 млн. АҚШ доллари бўлган стартап танлови ҳақида ҳам маълумот берилди. Мазкур танлов талабалар ўртасида катта қизиқиш ўйғотди ҳамда талабалар ушбу танловда иштирок этиш истагини билдиришди.









Қайд этилганидек, учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, бевосита савол-жавоб тарзида давом этди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

01:12 / 2022-03-18
Success helper
Success warning