Амалий дарс машғулоти - Тошкент товар ташқи Иқтисодий фаолият божхона постида

Амалий дарс машғулоти - Тошкент товар ташқи Иқтисодий фаолият божхона постида

«Солиқлар ва солиққа тортиш» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” юзасидан ҳамкорлик божхона органлари билан ҳам тизимли равишда амалга оширилиб келмоқда.

 

 

Амалдаги ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг 11 март куни "Солиқлар ва солиққа тортиш" кафедраси доц. в.б. Б.Ибрагимов томонидан  «Солиқлар ва солиққа тортиш» бакалавриат таълим йўналиши 2-курс талабаларини келишилган дастур асосида Тошкент товар ташқи Иқтисодий фаолият божхона постига олиб борди.

 

 

 

Талабалар дарс жараёнларида ўрганган назарий билимларини амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлишди. Мутахассислар томонидан айнан кундалик амалга оширадиган иш жараёнларини, компьютер дастурий таъминотлар билан ишлаш тартибларини талабаларга реал операциялар мисолида кўрсатиб беришди. Хусусан, божхона қийматини аниқлаш соҳасидаги масалалар, уларнинг амалий ечимлари, учрайдиган таҳлилий ҳолатлар хусусида талабаларга аниқ фактлар орқали тушунтириш берилди.

 

 

Мазкур амалий дарс жараёни талабаларда ўз касбига бўлган қизиқишни уйғотгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

 

 

 

17:25 / 2023-03-11
Success helper
Success warning