Институт вакиллари амалий ташриф билан Андижон вилоятида

Институт вакиллари амалий ташриф билан Андижон вилоятида

Жорий йилнинг 19 апрель куни институт Ўқув ишлари бўйича проректори С.У.Меҳмонов, ректор маслаҳатчиси О.Нурмурадов ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи И.Чориев институтга бириктирилган Олтинкўл иқтисодиёт, Марғилон банк-молия техникумлари ҳамда ТМИ Андижон факультетига ташриф буюришди.

 

 


Ташриф давомида институт вакиллари техникум педагог-ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлари билан учрашиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳозирда ёшларимиз таълим олишлари барча имкониятлар яратиш давлат сиёсати даражасида кўрилаётганига алоҳида урғу берилиб, ўз ўрнида ўқувчи-ёшлар билим олишлари, ўз устида ишлашлари зарурлиги, замонавий касбларни эгаллашлари, бунинг учун эса чуқур билим олишлари талаб этилиши таъкидлаб ўтилди. 

 

 

 


Ташрифнинг кейинги манзили  ТМИ Андижон факультети бўлди. Институт вакиллари факультетдаги таълим жараёни, олиб борилаётган амалий ишлар, шунингдек, ўқув-услубий таъминот ҳолати билан танишишди. Факультет педагог жамоаси билан учрашиб, истиқболдаги таълим-тарбия жараёнининг аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб  олинди.

22:07 / 2023-04-19
Success helper
Success warning