Талабаларнинг битирув олди амалиёти самарали ўтмоқда
2023 йил 28 апрель куни “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси вакиллари битирувчи курс талабаларининг битирув олди амалиёти билан яқиндан танишиш мақсадида “Капитал суғурта” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.
Ҳозирги кунда мазкур компанияда Солиқлар ва суғурта факультети “Суғурта иши” таълим йўналишининг 4 нафар талабалари битирув олди амалиётини ўтамоқда. Ташриф давомида компания бош директори Ҳ.Бўрихўжаев талабаларнинг амалиёт ўташлари учун компанияда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида институт вакилларига батафсил маълумот берди.
Энг муҳими талабаларимизнинг 2 нафари бевосита “Капитал суғурта” акциядорлик жамиятига ишга қабул қилинган бўлиб, улар институтни тамомлаганларидан сўнг ўз танлаган соҳаси бўйича муносиб иш жойига эга бўлади.
“Капитал суғурта” компанияси бош директори Ҳ.Бўрихўжаев Тошкент молия институти билан юқори малакали кадрлар тайёрлашда самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди ва институт талабалари компания эшиклари ҳар доим очиқ эканлигини алоҳида таъкидлади.