Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари "Амирсой" тоғ-чанғи мажмуасида!

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари "Амирсой" тоғ-чанғи мажмуасида!

2022 йил 25 февраль куни Тошкент молия институти ташаббуси билан пойтахтимиздаги 21-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун "Амирсой" тоғ-чанғи мажмуасига саёҳат ташкил этилди. Саёҳатда меҳрибонлик уйининг 40 нафар тарбияланувчилари иштирок этишди.

Азим тоғлар бағрида жойлашган, замонавий туризм маданияти сифат даражасида барпо этилган. Бир сўз билан айтганда, миллий туризм соҳасининг энг замонавий объектларидан бири бўлган мазкур мажмуа болаларда катта ва унутилмас таассурот қолдирди.

 

 

 

 

Саёҳат сўнгида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва раҳбарияти ушбу саёҳатни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Тошкент молия институтига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

11:19 / 2022-02-26
Success helper
Success warning