Ёшлар масалалари бўйича кафедра хафталиги

Ёшлар масалалари бўйича кафедра хафталиги

 2020 йил 5 январь куни, 3-сонли ТТЖда “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 декабрь куни ёшлар билан учрашуви бўйича кафедра хафталиги доирасида тадбир ташкил этдилар. Давра суҳбатини “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси доценти З.Сагдиллаева ўзининг кириш сўзи билан очиб берди ва нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

 “Ҳар бир давлат ва жамият равнақи ёш авлоднинг камолоти, интилиши, шижоати билан узвий боғлиқ. Шу маънода, юртимизда давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, жумладан, таълим тизими ислоҳотларига йўналтирилаётган сармоялар мунтазам ошиб бораётгани, таълим соҳасидаги қонунлар ва давлат дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдек долзарб вазифалар муваффақиятли бажарилаётгани алоҳида эътирофга моликдир”,

 

 Давра суҳбати якунида йиғилган талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 

15:40 / 2020-01-07
Success helper
Success warning