Бир гуруҳ талабаларимиз «Life Sciences» университетида навбатдаги дарс машғулотларида иштирок этишди

Бир гуруҳ талабаларимиз «Life Sciences» университетида навбатдаги дарс машғулотларида иштирок этишди

Хорижда малака ошириш ва ўқув курсларини давом эттираётган Тошкент молия институти Иқтисодиёт факультети талабалари навбатдаги машғулотларини Чехия Республикасидаги "Life Sciences" университетида (THE Impact Rankings 201-300 ўрин, Czech University of Life Sciences Prague (CZU)) ўтказишди.

 

 

 

Институт талабалари учун Проф. Мансоор Маитаҳ (ҳ-индекси: 14) томонидан “Рақамли иқтисодиёт тушунчаси, афзалликлари ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги амалий аҳамияти” мавзусида маъруза ва амалиёт дарси ташкил қилинди. Шунингдек, талабалар Чехия Республикасидаги "Life Sciences"  университетининг амалиёт хоналари,  тажриба майдонлари, музейи ҳамда кутубхонасига ташриф буюришди.

11:19 / 2023-07-29
Success helper
Success warning