Халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ҳаракатлар

Халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ҳаракатлар

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни институт проректори А.Исламкулов бошчилигида делегация Малайзиядаги Осиё Тинч океани технология ва инновация университетига (Asia Pacific University) ташриф буюрди.

 

Ташриф доирасида APU университетининг раҳбарияти билан музокара ўтказилди. Музокарада малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, икки олийгоҳ ўртасидаги истиқболдаги таълим ва илмий жараёндаги амалий фаолиятларини ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, учрашув давомида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини амалга ошириш қаратилган меморандум имзолашга келишилди.

 

 

 

 

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, APU университети 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, QS World University Rankings рейтингида 621-630 ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, олийгоҳ Малайзия олий таълим муассасалари рейтинги орасида халқаро талабалар жиҳатидан 1 ўринни эгаллаган.

18:02 / 2023-11-11
Success helper
Success warning