Институт доценти Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетида стажировка ўтамоқда

Институт доценти Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетида стажировка ўтамоқда

Тошкент молия институти ва Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ, ТМИ Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар кафедраси мудири, PhD, доцент Дилшод Аминович Мирзаев мазкур хорижий олий таълим муассасада стажировка ўтамоқда. 

 

 

Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети мутахассислари томонидан доцент Д.Мирзаевга БДИРУ Ахборот технологиялари институтида (АТИ) ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини бошқариш тизими, АТ фанларини ўқитиш доирасида турли таълим шакллари талабаларини тайёрлашни ташкил этишда БДИРУ АТИнинг хусусиятлари ва имкониятлари, АТ фанларини ўқитиш доирасидаги илмий, илмий ва услубий иш йўналишларини ўрганишда амалий ва лаборатория машғулотларини услубий таъминланиши, талабаларнинг билимларини баҳолаш тизими, курс (лойиҳа) ва битирув малакавий ишлар мавзуларини танлаш ҳамда ўқув, технологик ва ишлаб чиқариш амалиётининг мақсади, вазифаларини белгилаш тартиби бўйича амалий таништирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Хизмат сафари давом этмоқда...

10:51 / 2023-05-15
Success helper
Success warning