“Билимлар жамият кўзгуси, келажаги ва эртанги ривожидир” мавзусидаги тадбир

“Билимлар жамият кўзгуси, келажаги ва эртанги ривожидир” мавзусидаги тадбир

 

2022  йил 27 сентябрь куни “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 3-талабалар турар жойида “Билимлар жамият кўзгуси, келажаги ва эртанги ривожидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ж.Нуруллаев, Н.Хасанхонова, О.Намозов, К.Киличева ва А.Холмуминов биринчи курсга кирган талабаларни табриклаб, илм олиш йўлида бўлган қизиқишларини янада орттириш лозимлигини, илм-фан жамиятни яхшилик сари ундовчи куч эканлигини айтиб ўтишди.

Жумладан, тадбир давомида доцент Ж.Нуриллаев билим, илм ва таълим уйғунлигини ёритиб ўтди. Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори илм, фан ва таълим тизими ҳам юксалишнинг янги босқичига кирганлиги, соҳаларини ривожлантиришнинг инновацион фаолиятни рағбатлантириш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга жиддий эътибор берилмоқда эканлигини гапириб ўтди. 

Талабалар билан суҳбат жонли ўтди, кўпгина саволлар бўлди.

10:00 / 2022-09-28
Success helper
Success warning