Бир асрнинг икки даҳоси

Бир асрнинг икки даҳоси


Жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент молия институти ташаббуси ҳамда Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Алихонтўра Соғуний” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда 296-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган “Назм ва Наво”  тадбири ўтказилди.











Тадбирда институтнинг “Молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ҳамда 296-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. 

296-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаётини ёритувчи саҳна кўринишлари ҳамда шеърий чиқишлари томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Тадбир давомида институт “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбльи томонидан Алишер Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.








19:31 / 2022-02-10
Success helper
Success warning