“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тюторлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тюторлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий – маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қароридаги бир қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент молия институтида жорий йилнинг 23 ноябрь куни «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида соҳа вакиллари билан институт тюторларининг очиқ мулоқоти ташкил этилди.

 

 

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти «Ахборот-таҳлил» бўлими бош инспектори Зафаржон Фахриддинов, Коррупцияга қарши курашиш «Комплаэнс назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Дарвишов Сардор Рустамович, Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бошлиғи Очилов Бобур Бахтиёрович ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Ўктам Жўраевлар иштирок этишди.

 

 

Шунингдек, очиқ мулоқотда соҳа вакиллари томонидан институт тюторларининг талаба-ёшлар билан ишлаш жараёнида улар билан олиб борилаётган маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, талабалар ўртасида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғиботларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 

 

 

Бу каби очиқ мулоқотларни ташкил этиш орқали институт тюторларининг фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ёшлар билан яқиндан мулоқот олиб борган ҳолда, турли ахборот хуружларидан асраши кўзда тутилган.

21:32 / 2022-11-23
Success helper
Success warning