“Бизнес қийматини баҳолаш муаммолари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

“Бизнес қийматини баҳолаш муаммолари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

2023 йил 6 январ куни Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Баҳолаш иши ва  инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида “HLB TASHKENT” компанияси Бош директори З.З.Нигманханов томонидан “Бизнес қийматини баҳолаш муаммолари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

 

 

Соҳа мутахассиси З.З.Нигманханов ўз чиқишида баҳолаш фаолиятини тартибга солиш борасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, ягона миллий баҳолаш стандартига киритилаётган ўзгаришлар, бизнесни баҳолашда қўлланиладиган ёндошувлар, уларни амалда қўллаш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими  тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

 

 

Семинар-тренинг давомида З.З.Нигманханов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби семинар-трейнинглар ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

23:45 / 2023-01-06
Success helper
Success warning