БИЗНИНГ ЧEМПИОНЛАР!

БИЗНИНГ ЧEМПИОНЛАР!

 

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Армрестлинг спорт тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда ҳарбийлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада  Тошкент молия институти Армрестлинг терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб қуйидаги натижаларни қайд этди. 



 

🥇Яхшибоев Бахром – фахрли биринчи ўрин (Банк иши факультети БИ-50 гуруҳ талабаси) ;
 

 🥈Тошпулотов Нодир  – фахрли иккинчи ўрин (Молия факультети ММТ-81 гуруҳ талабаси);
 

🥈Абдуқаххоров Ойбек  – фахрли иккинчи ўрин  (Солиқлар ва суғурта факультети СТ-81 гуруҳ талабаси);
 

Шунингдек, KARATE-DO бўйича 1-2 октабр кунлари пойтахтимиз мезбонлик қилган иккинчи Осиё кубоги мусобақасида Иқтисодиёт факультети И-50 гуруҳ талабаси Шукуров Шерзодбек Осиё кубоги чемпиони бўлиб юртимиз байроғини юқорига кўтарди🇺🇿.  
 

Мазкур шарафли ғалабалар билан институтимиз жамоаси ва  «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчиларини табриклаймиз!
 

20:39 / 2022-10-03
Success helper
Success warning