Бизнинг фахримиз !

Бизнинг фахримиз !

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган спортнинг «Кураш» тури бўйича Очиқ Ректор кубоги турнирида «Молия» факультети талабаси Қўшмуродов Асадбек 90 кг вазн тоифасида, «Иқтисодиёт» факультети талабаси Эшмуродов Муҳаммадҳошим +90 кг вазн тоифасида фахрли I ўринни эгаллашдилар. 

Ғолиблар Ректор кубоги билан тақдирландилар. Ушбу ютуқлари учун «Жисмоний маданият ва  спорт фаолияти» кафедраси ўқитувчи-мураббийларига институт жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

14:50 / 2021-12-20
Success helper
Success warning