Буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати

Буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати

Жорий йилнинг 14 - апрель куни Тошкент молия институтида “Буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати” ташкил этилди.

 

 

Унда институтнинг “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири X.M.Shennaev, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, уюшма бўлим мудираси, истеъдодли шоира Фароғат Худойқулова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Наргиза Асадова, “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашишди.

 

 

 

Тадбир бевосита буюк мутафаккир ва давлат арбобларининг хотирасини ёд этиш билан бошланди. Хусусан, тадбир меҳмонлари алгебра фанига асос солган Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий илмий кашфиётлари, фундаментал тадқиқотлари, Аҳмад Фарғонийнинг китоблари ҳам асрлар давомида дунё олимлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилиб келгани, “Астрономия асослари” номли асари ўн иккинчи асрда лотин ва иврит тилларига таржима этилгани, кейинчалик Италия, Германия, Франция, Голландия ҳамда АҚШ каби кўплаб мамлакатларда қайта-қайта чоп қилинганлигига алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

Тадбир сўнгида талабалар бевосита шоир қаламига мансуб шеърлар мутолаа қилишди.

12:07 / 2022-04-19
Success helper
Success warning