“Статистика тизимини ривожлантиришнинг миллий стратегияси: назария ва амалиёт” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
2023 йил 19 октябрь куни Тошкент молия институти “Статистика va эконометрика” кафедраси томонидан ташкил қилинган «InnoWeek-2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги “Статистика тизимини ривожлантиришнинг миллий стратегияси: назария ва амалиёт” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари З.Зияев, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори Б.Ғойибназаров, Жанубий Кореянинг Ёнсеи университети тадқиқотчиси У.Турсунов ҳамда қатор халқаро ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Иштирокчилари халқаро илмий-амалий конференциянинг юқори руҳда ташкил қилинганлигини эътироф этишди.