Институт талабалари учун мастер-класс шаклида маъруза машғулоти ўтказилди

Институт талабалари учун мастер-класс шаклида маъруза машғулоти ўтказилди

Бугун, 13 май куни Сиртқи факультети 5-курс «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши талабалари учун институт Ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари доктори, профессор С.У.Меҳмонов «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари» мавзусида  маъруза дарсини ўтказди.

 

 

Профессор дарс жараёнида талабаларга молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва соҳада ушбу стандартлардан фойдаланиш аҳамияти, шунингдек, мамлакатимизда мазкур халқаро стандартларни тадбиқ этилиши масалалари бўйича тўлиқ маълумот бериб ўтди.

 

 

 

 

 

Маъруза дарси реал, амалий мисоллар ва ҳолатлар асосида ўтказилганлиги боис тингловчиларда  катта таассурот ва қизиқиш уйғотди. Дарс машғулоти қизғин савол-жавоблар асосида қизиқарли бўлиб ўтди.

18:20 / 2023-05-13
Success helper
Success warning