Давлат стипендиялари танлови – совриндор бўлиш учун бир қадам!

Давлат стипендиялари танлови – совриндор бўлиш учун бир қадам!

 2020 йил 11 февраль куни институтнинг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси, Навоий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари совриндорлари билан 2020/2021 ўқув йили учун ушбу танловларда қатнашиш истагида бўлган институт иқтидорли талабаларининг давра суҳбати уюштирилди.

 

 Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси совриндори-Солиқлар ва суғурта факультети, 4-курс, СТ-40 гуруҳи талабаси Мафтуна Ахмедова, Навоий номидаги давлат стипендияси совриндорлари - Банк иши факультети, 4-курс МКТ (БИ)-90 гуруҳи талабаси Шохбоз Ибодуллаев, ушбу факультетнинг 3-курс, КБИ-73и гуруҳи талабаси Маликахон Хасанбоева, Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори - Банк иши факультети, 4-курс, КБИ-40 гуруҳи талабаси Мухаммадали Махамаджанов Давлат стипендиялари танловида иштирок этиш тартиби ва шартлари юзасидан қизиқарли тақдимотлар намойиш этдилар.

 

Институтнинг 50 нафардан зиёд энг билимдон ва қобилиятли талаба-ёшлари иштирок этган мазкур тадбир улар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

15:45 / 2020-02-12
Success helper
Success warning