Давлат байроғи қабул қилинганлигига 30 йил тўлди

Давлат байроғи қабул қилинганлигига 30 йил тўлди

,,Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетиʼʼ ББИ 90 гуруҳ талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғининг 30 йиллиги қабул қилинган кун муносабати билан Халқлар Дўстлиги санъат саройи майдонида ташкил этилган тадбир. Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Бу йил мустақил Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлди. Бугун байроғимиз халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида мустақил ватанимизни ифодаламоқда.

 




10:47 / 2021-11-18
Success helper
Success warning