«Давлат харидлари жараёнида коррупцион ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусида очиқ дарс ўтказилди

«Давлат харидлари жараёнида коррупцион ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусида очиқ дарс ўтказилди


Жорий йилнинг 15 май куни «Магистратура ва кечки таълим» факультети «Давлат молиявий назорати ва аудити» 1-курс ДМНА-5 гуруҳ талабалари учун «Молия» кафедраси доценти, харид бўйича бош мутахассис Турабов Сарвар Абдумаликович томонидан «Давлат секторида ички аудит» фанидан «Давлат харидлари жараёнида коррупцион ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
​​​​

Унда Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс Назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Дарвишов, «Мониторинг ва ички назорат бўлими» бошлиғи И.Мелиев, «Менежмент» кафедраси профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.












​​​​​
С.Турабов томонидан очиқ дарс иштирокчиларига давлат харидлари бойича асосий тушунчалар, давлат харидларининг тамойиллари, харидлар жараёнининг турлари ва уларни ташкил этиш қоидалари, босқичлари шу билан бирга харидлар жараёнида учрайдиган коррупцион ҳолатлар, уларни олдини олиш чора-тадбирлари тогрисида маълумотлар тўлиқ ёритилиб берилди.

Очиқ дарс давомида магистрантлар барча қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоблар олди. Очиқ дарс қизиқарли ва савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

21:00 / 2023-05-15
Success helper
Success warning