Давлат хизматида саводхонлик масалалари

Давлат хизматида саводхонлик масалалари

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Иқтисодиёт факультети “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан “Давлат хизматида саводхонлик масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирга меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Қодирова Гўзал Тошкенбоевна ташриф буюрди.

 

 

Давра сухбатида инсонларда яхши таассуротлар қолдиришга хизмат қилувчи, мулоқотни осонлаштирувчи, истиқбол ва мартабага таъсир кўрсатувчи, турли чалкашлик ва ноаниқликдан қочиш имкониятини оширувчи ҳамда стандартларга мувофиқликни таъминловчи саводхонликнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди.

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир интерактив мулоқот кўринишда бўлиб ўтди ва якунда фаол талабаларга меҳмон томонидан эсдалик совға сифатида китоблар тақдим этилди.

17:34 / 2022-11-18
Success helper
Success warning