“Таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишда илм-фан ва таълимнинг узвий боғлиқлиги” мавзусида давра суҳбати
2019 йил 28 ноябрь куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сон Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан “Таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишда илм-фан ва таълимнинг узвий боғлиқлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти С.З.Мирзаев, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.А.Тўйчиев, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.О.Худановлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида мамлакатимизда илм-фан ривожини таъминлашда мазкур қонуннинг аҳамияти, илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишлари, ёшларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этиш соҳасида атрофлича маълумотлар берилди.