“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси томонидан давра суҳбати ўтказилди
Институтнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Иқтисодий таҳлил” кафедралари томонидан 2021 йил 4 ноябр куни Маънавият-маърифат хафталиги доирасида 3-сонли талабалар турар жойида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Пандемия шароитида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши” мавзусида институт талаба қизлари билан Давра суҳбати ўтказилди.
Давра сухбатни “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири проф. Н. Ризаев очиб берди. Маъруза мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш каби самарали ишлар амалга ошириб келаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
“Иқтисодий таҳлил” кафедраси проф.в.б. З.Сагдиллаева сўзга чиқиб, талаба қизларнинг илмий фаолиятларини ривожлантириш ҳақида, шунингдек, уларни илмий конференцияларда актив қатнашишлари тўғрисида ўз фикр ва маслаҳатларини билдириб ўтдилар. Кафедра профессор ўқитувчиларидан О.Очилов ҳам уларнинг фикрини давом эттирган ҳолда бу борада талабаларга ўз маслаҳат ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар.
Шундан сўнг кафедранинг аёл проф-ўқитувчиларидан доц. Ф.Қличева сўзга чиқди. Ф.Қличева асосан ижтимоий -иқтисодий жабхаларда жотин-қизларимиз ва аёлларимизга берилаётган эътибор ҳақида тўҳталиб ўтди: Жорий йил Олий Мажлис Сенатининг 28-май куни бўлиб ўтган ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2030-йилгача бўлган даврда гендер тенглигига эришиш стратегияси ҳақида фикр юритди.
Шунингдек, кафедра проф-ўқитувчиларидан Н.Имамова фикрларни давом эттирган ҳолда жамиятимизда аёлларнинг ўрни шунингдек гендер тенглигига эришиш стратегиясида белгиланган чора тадбирлар борасида тўхталиб ўтдилар. Жумладан стратегияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:
-давлат органларининг юқори ва қуйи бўғинларида аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти кенгаяди;
-гендер номутаносиблиги мавжуд бо'лган давлат органларида вақтинчалик квота тизимини жорий этиш орқали аёллар ва эркакларнинг тенг вакиллиги та'минланади;
- аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган аёлларни, айниқса, қишлоқда яшовчи оилалардан чиққан аёлларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўзини ўзи иш билан таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлиги ошади;
- иш жойида аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларга нисбатан жамиятда шаклланган салбий муносабатларга барҳам бериш таъминланади.
Давра суҳбатида, талаба қизларнинг муаммолари тингланди. Улар томонидан таклиф этилган талаба қизларга ҳамшираларнинг бириктирилиши ва интенет тармоғи билан боғлиқ муаммолар раҳбариятга етказилиши таъкидланди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.