Ёш раҳбарларда бошқарув маҳоратини ҳосил қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари
2022 йил 11-октабр куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида «Ёш раҳбарларда бошқарув маҳоратини ҳосил қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари» мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Сухбат доирасида кафедра доценти., PhD. Собиржонов Санжар Собиржонович мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган жадал ва туб ўзгаришлар натижасида профессионал ёш кадрларга бўлган талаб ортиб бораётганлиги сабабли ёш мутахассислар жамоага раҳбарлик қилишда бошқарув соҳасида етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишлиги лозимлиги тўғрисида сўз юритди.
унингдек, давлатимизнинг равнақи, унинг кучи ҳамда салоҳияти кўп жиҳатдан халқ маънавиятининг юксаклиги ва поклигига, зиёлиларимиз, ёшларимизнинг интеллектуал саводхонлиги, билимдонлиги, бунёдкорлиги, ташаббускорлиги ва ватанпарварлигига боғлиқ эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Зеро, ўқимишли, билимли, ақл-заковотли, руҳан бардам ва жисмонан бақувват ёшларгина истиқлол ва тараққиёт йўлини босиб ўта олади, мамлакатни барқарор ривожлантиришга эришади.