“Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Тошкент молия институти Сиртқи факультетида 2023 йил 12 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳамда Сиртқи факультет деканати билан ҳамкорликда 1 курс талабалари билан “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда институт Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Дарвишов, бўлим Бош мутахассиси Ш.Болибеков, Сиртқи факультет декани К.Уразалиев, декан ўринбосарлари ва 1 курс талабалари иштирок этишди.
Тадбир давомида бўлим бошлиғи С.Р.Дарвишов талабаларга бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, олий таълим тизимида ҳам коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда унинг хавфини камайтиришга йўналтирилган аниқ ва самарали чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, қабул жараёнлари шаффоф ва адолатли тарзда ўтказилмоқда, ўқув жараёни кредит-модул тизимига ўтказилмоқда, ўқув жараёни билан боғлиқ маъмурий ишлар (маълумотномалар, шартномалар, транскрипт бериш) рақамлаштирилмоқда ва оворагарчиликни олди олинмоқда.
Шу билан бирга, ўқув жараёнида турли коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш чора тадбирлари амалга оширилаётганлигини, яқинда ушбу йўналишда телеграмм-бот ишга туширилишини маълум қилди.
Тадбир давомида коррупцияга қарши амалдаги қонунчилик борасида маълумотлар берилиб, талабаларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлиги муҳим эканлиги таъкидланди.
Бўлим бошлиғи С.Р.Дарвишов талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр мулоҳазаларини тинглади ҳамда саволларига жавоб берди.