“Театр−тарбия маскани” мавзусида давра суҳбати

“Театр−тарбия маскани” мавзусида давра суҳбати

Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети “Иқтисодий таҳлил” кафедраси  24.11.2023 йил кафедра хафталиги доирасида “Театр−тарбия маскани” мавзусида давра суҳбати ташкил этишди. Давра суҳбатида кафедра мудири проф. З.А.Сагдиллаева  ҳамда кафедра профессор−ўқитувчилари, Ўзбекистон давлат  драма  театри  актёри ва режиссёри Баходир Мирмақсудов иштирок этишди.  















Суҳбат давомида актёр ва режиссёр Баходир Мирмақсудов қуйидагиларни такидлаб ўтди. Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши билан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.


Тадбир давомида ижодкор томонидан турли хил асарлардан парчалар келтирилди. Тадбир якунида талабалар  ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига актёр томонидан тегишли жавоблар олишди.

18:16 / 2023-11-25
Success helper
Success warning