Жанубий Кореянинг Кюнгдонг университети делегацияси вакиллари билан билан учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 апрель Тошкент молия институтида Жанубий Кореянинг Кюнгдонг университети делегацияси билан учрашув ташкил этилди. Унда Кюнгдонг университети президенти, профессор Жҳон Леэ ҳамда Тошкент молия инстиути ректори, профессор Тешабаев Тўлқин Зокирович, ўқув ишлар бўйича проректор Мехмонов Султонали Умаралиевич ҳамда Халқаро алоқалар бўлими ходимлари иштирок этишди. Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва малакали мутахассис кадлар таёрлаш бўйича қатор масалалар келишиб олинди.
Шунингдек, келгусида икки олий таълим муассаси ўртасида таълим, талаба ва профессорлар алмашинуви, илмий тадқиқотлар ва бошқа тегишли соҳаларда манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.