Бакалавр диссертацияси иши ҳимоялари амалиёт жойларида бўлиб ўтмоқда
Бугун, 26 июнь 2022-2023- ўқув йилида Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик”факультети “Электрон тижорат” йўналиши мутахассислиги бўйича бакалавр битирувчиларининг малакавий диссертация ишлари ҳимояси илм-фанни ривожлантириш, тадқиқотларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш мақсадида “IT PARK” амалиёт жойида бўлиб ўтди.
Мазкур жараёнда факультет декани Р.Саидов бошчилигида “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири Ё.Илхамова, кафедранинг ўқитувчи ходимлари ва талабаларнинг илмий раҳбарлари иштирок этишди, жумладан Ўзбекистон Республикаси “Рақамли технологиялар” вазирлиги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” директори ўринбосари З.Шадманов, Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси “Ахборот технологиялари ва тизимлари” кафедраси мудири, профессор, академик С.Ғуломов, “TEXNODARGOH” МЧЖ директори Т.Хужаевлар ва бир қатор ишлаб чиқариш объектларидан мутахассислар ҳимоя жараёнига ташриф буюрдилар.