Таълим, фан ва амалиёт интеграцияси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 29 майдан бошлаб Тошкент молия институти 70410401-“Давлат молияси ва халқаро молия” мутахассислиги бўйича 2022/2023 йил магистратура битирувчиларининг диссертация иши ҳимоялари Шайхонтоҳур тумани иқтисодиёт ва молия бўлимида ташкил этилмоқда.
Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор и.ф.д., проф. А.Исламкулов ва YaDAK аъзолари магистрлик диссертация иши ҳимояларини даслабки кунида бевосита иштирок этишди. Ушбу жараён таълим ва амалиёт уйғунлигининг исботи сифатида илк марта ноанъанавий тарзда ташкил этилганлигини таъкидлаш жоиз.