Магистрлик диссертацияси ҳимояси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида «Солиқчи – кўмакчи» тамойили асосида таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ҳамкорлик узлуксизлигини таъминлади
Тошкент молия институтида илм-фанни ривожлантириш, тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар илмий изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан: “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида 70410201 – “Солиқлар ва солиққа тортиш” магистратура мутахассисликлари битирувчи курс магистрантларининг магистрлик диссертацияси ҳимояси Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлиб ўтди.
Ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик битирувчиларда солиқчи-иқтисодчи касбига бўлган ўзига хос ёндошувни, солиқ соҳасидаги инновацион жараёнларни ташкил этишда зарурий шароитлар яратиш, шунингдек, солиқ тизимига янги турдаги дастурий маҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга хизмат қилади.