Тошкент молия институти 2024 йил учун таянч докторантура ва докторантурага қабул эълон қилади

Тошкент молия институти 2024 йил учун таянч докторантура ва докторантурага қабул эълон қилади

 

Тошкент молия институти 2024 йилга қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул эълон қилади:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ таянч докторантура ва докторантурага қуйидаги ҳужжатлар топширилиши сўралади:   

 

Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий таълим муассасасининг магистратура ва бакалавр дипломлари ва унинг иловалари, нашр этилган илмий ишлар рўйхати (таянч докторантурага кириш учун талабгорларда танланган диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда камида битта илмий мақола ва иккита тезис) ва уларнинг нусхалари, хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификат, илмий раҳбарнинг розилик хати;

 

Докторантурага (DSc) талабгорлар учун: ариза, қисқача биографик маълумотнома, меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун), олий маълумот, фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда иккита тезис), хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, илмий маслаҳатчининг розилик хати.

 

Эслатма: Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг (http://phd.mininnovation.uz) веб сайт орқали рўйхатдан ўтиб жойлаштирилади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари йиғмажилд шаклида институтнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимига топшириш мумкин.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй, Тошкент молия институти, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

 

Телефон: (99871) 235-41-83

 

E-mail: tmikon@tfi.uz

 

Ҳужжатлар 2023 йилнинг 15 сентябридан 15 октябригача қабул қилинади.

11:10 / 2023-09-09
Success helper
Success warning