Докторантлар учун ўқув машғулотлари старт олди

Докторантлар учун ўқув машғулотлари старт олди


Жорий йилнинг 14 февралидан Тошкент молия институти докторантлари, таянч докторантлари ҳамда мақсадли таянч докторантлари учун ўқув машғулотлари старт олди.










Мазкур ўқув машғулотлари 2022 йилнинг февраль-апрель ойларида институт «Оби-ҳаёт» биносининг 409-хонасида «Илмий тадқиқотларда СТАТА дастури асосида эконометрик моделлаштириш» ва «Илмий тадқиқот методологияси» курсларини ўз ичига олган бўлиб, жами 36 нафар докторант, таянч докторант ва мақсадли таянч докторантларнинг иштироки кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув машғулотларидан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 19 июлдаги 606-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланган вазифаларни бажаришдир.











Ўқув машғулотлари жорий йилнинг апрель ойигача давом этади.

02:14 / 2022-02-15
Success helper
Success warning