“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси”да сайёр дарс

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси”да сайёр дарс

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси”да сайёр дарс ташкил этилди. Унда Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” факультети ИКМ-60 гуруҳи талабалари ҳамда “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари Н.Шеркузиева, Ш.Отахоновалар иштирок этдилар.

 

Ушбу сайёр дарс талабаларни институтда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” бош мутахассиси Шаҳзод Сатторов томонидан талабаларга мамлакатимиздаги корпоратив қимматли қоғозлар бозорида Марказий депозитарийнинг ўрни, амалга оширадиган вазифалари, фаолияти, капитал бозорини ривожлантиришда истиқболдаги режалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

 

Қўшимча маьлумот учун линкни босинг.

http://www.deponet.uz/uz/article/markaziy-depozitariyda-studentlar-bilan-uchrashuv

 

 

 

 

14:40 / 2020-02-29
Success helper
Success warning