Институт вакиллари Ўзбекистон ва Франция олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ташкил этилган тадбирда иштирок этди
Институт вакиллари Тошкент шаҳридаги Француз Алянси биносида Ўзбекистон ва Франция олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
Анжуман давомида Франция ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари вакиллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Хусусан, институтимиз халқаро ҳамкорлик бўлими вакиллари Франциянинг етакчи олий таълим муассасалари - КЕДГЕ бизнес мактаби, Шимолий Париж Сарбонна университети вакиллари билан халқаро таълим лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари ҳақида ўзаро фикр алмашди.