«Тошкент» Республика фонд биржаси бошқаруви раиси маслахатчиси, и.ф.н., доц. В.Д. Жураев томонидан Тошкент молия институти «Менежмент» факультети М – 90, 91I гурухларида мастер – класс ўтказилди

«Тошкент» Республика фонд биржаси бошқаруви раиси маслахатчиси, и.ф.н., доц. В.Д. Жураев томонидан Тошкент молия институти «Менежмент» факультети М – 90, 91I гурухларида мастер – класс ўтказилди

Тошкент молия институти «Менежмент ва маркетинг» кафедраси ва «Тошкент» Республика Фонд биржаси хамкорлиги асосида 2019 йилнинг 3 апрелида Фонд биржаси бошқарув раисининг маслахатчиси, иқтисод фанлари номзоди, доцент Джураев Валерий Дадажановичнинг «Фонд биржасида электрон савдо» мавзусида Менежмент йуналиши III босқич М-90, 91I гурухлари талабаларига мастер класс дарси ўтказилди.

Маърузачи и.ф.н., доц. Джураев В.Д. «Тошкент» Республика Фонд биржасида электрон савдони қандай ташкил этилгани, унда Жанубий Корея биржасининг амалий ёрдамини ва унинг анъанавий биржа савдоларидан фарқи хақида талабаларга сўзлаб берди. Хамда, фонд биржасида «ЕПТК» – Савдо тизими структурасининг акция бозорида «Stock Market», облигациялар бозорида «Bond Market» ва қимматли қоғозлар бозорида «FCT Market» савдо тизимини талабаларга қандай ўтказилишини тарқатма материаллар ва мисоллар орқали тушунтириб берди. Маърузачи фонд бозорида талабалар хам 10.00 дан 16.00 гача биржадан ташқаридаги исталган жойда савдо қатнашчиларига айланиши мумкинлигини маъруза якунида айтиб ўтди. Маъруза сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга маърузачи тўлақонли жавоб берди.  

15:38 / 2021-01-06
Success helper
Success warning