“Энг яхши мақола” танлови иштирокчилари тақдирланди

“Энг яхши мақола” танлови иштирокчилари тақдирланди

    2019 йил октябрь-ноябрь ойларида республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида “Энг яхши мақола” танлови ўтказилди.

 

    Ушбу танловнинг институт босқичида 17 нафар иқтидорли талабалар фаол иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултетининг 3-курс талабаси Маҳамадалиева Маҳлияхоннинг мақоласи 1-ўринга, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг 3-курс талабаси Қодиров Шокиржоннинг мақоласи 2-ўринга муносиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига тавсия этилди.

 

    2019 йил 27 ноябрь куни бўлиб ўтган институт Кенгашида танловнинг барча иштирокчилари институт ректорининг дипломлари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Тақдирлаш жараёнидан лавҳалар:

 

 

18:44 / 2019-11-29
Success helper
Success warning