Эътибор ва эъзоздасиз, азиз устозлар!
Устоз ва мураббийлик энг машаққатли ҳамда шарафли касбдир.
Эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз. Устозларимизга эътибор - бу жамиятимизга эътибор ҳамдир. Устозларни қадрлаш ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш келгуси фаолиятидаги ишларига ўзига хос куч бўлади десак, муболаға бўлмайди.
Хусусан, Тошкент молия институтида ҳам ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан катта байрам тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда институт раҳбарияти, институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этишди.
Ушбу тадбир давомида, институтимизда узоқ вақтлардан бери самарали фаолият олиб бораётган, фидойи устозларимиз муносиб рағбатлантирилди. Уларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.