ТМИ ректори Тешабаев Тўлқин Закировичга “Фахрий профессор” илмий унвони берилди!

ТМИ ректори Тешабаев Тўлқин Закировичга “Фахрий профессор” илмий унвони берилди!

Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ва 2022-2026 йиллар “Саноат йиллари” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ташаббуси билан ташкил этилган “Мамлакатни жадал саноатлаштириш шароитида қулай сармоявий муҳитни шакллантириш” мавзусидаги халқаро илмий-назарий конференцияда иштирок этди.

 

Мазкур нуфузли тадбир доирасида иқтисод-молия соҳасида рақобатбардош, етук кадрларни тайёрлаш борасида қўшган улкан ҳиссаси учун Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Илмий Кенгаши қарори билан институтимиз ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закировичга “Фахрий профессор” илмий унвони берилди.

 

Институтимиз жамоаси  ушбу унвон билан самимий қутлайди ҳамда улкан ютуқлар тилайди.

11:39 / 2022-05-30
Success helper
Success warning