Тожикистонда бўлиб ўтаётган Ректорлар иккинчи форумида Тошкент молия институти делегацияси иштирок этмоқда
13 сентябрь куни Тожикистон миллий университетида Марказий Осиё давлатлари ректорларининг иккинчи форуми бўлиб ўтди. Марказий Осиёнинг 80 дан ортиқ университетлари ректорлари қатнашди.
Форумнинг биринчи секцияси модератори - институт ректори Т.Тешабаев бошчилигида минтақанинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлари Марказий Осиёда олий таълим соҳасидаги интеграцияни янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишди.
Бугун ҳам Форум ўз ишини давом эттиради.