Футбол бўйича талабалар ҳамда устоз-мураббийлар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Футбол бўйича талабалар ҳамда устоз-мураббийлар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

     Тошкент молия институти тасарруфидаги Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида Тошкент молия институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўртасида футбол бўйича талабалар ҳамда устоз-мураббийлар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Дастлаб 40 минут давомида талабаларимиз, сўнг профессор-ўқитувчиларимиз майдонга чиқдилар. Якуний натижаларга кўра мазкур спорт мусобақасида меҳмон жамоанинг қўли икки маротаба баланд келди. Натижа аслида ютиш ёки ютқазишда эмас, балким спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда.

 

15:25 / 2019-10-16
Success helper
Success warning