Р.Кухенбух томонидан онлайн маъруза
2021 йил 19 май куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси ташаббуси билан Германия Академик Алмашинув Хизмати (DAAD), “Манас” Қирғиз-Туркия университети билан ҳамкорликда германиялик профессор Р.Кухенбух томонидан "Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари" мавзусида инглиз тилида ZOOM платформаси орқали онлайн маъруза ўтказилди.
Онлайн маърузани ўтказишда DAADнинг Ўзбекистондаги вакили С.Кретчмер модераторлик қилди. Профессор Р.Кухенбух ўз маърузасида Германия тажрибаси мисолида қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Маърузада “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети, “Молия” факультети, Магистратура бўлимининг ИБ-1 ва ИБ-2 гуруҳи талабалари, институт профессор-ўқитувчиларидан иборат 100 га яқин иштирокчилар қатнашди. Якунда профессор Р.Кухенбух профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.