«Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири ўтказилди
2023 йилнинг 11 февраль куни «Банк ҳисоби ва аудит» кафедра ҳафталиги доирасида «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси Гиёҳвандлик қарши кураш бўлими тезкор ходими майор А.Шорахмедов, Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими тезкор ходими Ф.Юнусов, Маданият ва санъат бўлими бошлиғи Б.Бомурадов, «Банк ҳисоби ва аудит» кафедраси мудири З.Умаров ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари, тюторлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан соҳа мутахассислар томонидан бугунги кунда глобал муаммога айланган бу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлиши, гиёҳвандлик нафақат инсоннинг ўзига балки атрофдагиларига ҳам ёмон оқибатлар олиб келиши, турли хил касалликлар келтириб чиқариши ҳамда охир-оқибат бу иллатга чалинган одамнинг умри завол бўлиши тўғрисида гапириб ўтди.
Бундан ташқари, гиёҳвандликнинг келиб чиқиши, соғлиқни сақлаш тизимида гиёҳвандлик иллатига дучор бўлган инсонлар билан ишлашга қаратилган, амалга оширилган ишлар юзасидан фаолиятида учраган ҳаётий мисоллар билан йиғилганларга маълумот берди.
Шунингдек, учрашув иштирокчиларига гиёҳвандлик моддаларнинг гирдобига тушиб қолганларнинг аянчли тақдири таҳлилий маълумот ва фактлар асосида видео фильм намойиш этилди.
Тадбир сўнгида талаба ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.