Қўшма факультет илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Қўшма факультет илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 июль куни Тошкент молия институтида Беларус Республикасининг Полоск давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма факультетнинг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 

 


 

 

Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Беларус Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари, Тошкент молия институти, Полоск давлат университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, битирувчи талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 


 

 

 

Бугунги кунга келиб Беларус ва Ўзбекистон Республикалари ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда, жумладан, таълим соҳасида ҳам изчил ривожланмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида Тошкент молия институти Полоск давлат университети билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, 2019 йилда Тошкент молия институти ҳамда Беларус Республикасининг Полоск давлат университети ҳамкорлигида ТМИ-ПДУ қўшма факультети ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу факультетда 450га яқин талаба таҳсил олмоқда. Мазкур факультетда «3+1» қўшма таълим дастури асосида молия ва молиявий технологиялар, банк иши ва аудит, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес-таҳлил, электрон тижорат каби таълим йўналишларида мутахассислар тайёрланмоқда.

 

 

 

 

 

 

Келишувга кўра, қўшма факультет 103 нафар битирувчиларига Тошкент молия институти ва Полоск давлат университети дипломлари берилди. Хусусан, битирувчиларнинг 12 нафарига қизил диплом топширилди.

 

 


 

 

 

 

 

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент молия институти ҳам академик мобиллилик доирасида миллий таълим нуфузини ошириш орқали халқаро стандартлар даражасидаги рақобатбардош кадрлар тайёрловчи мамлакатимиздаги етакчи таълим муассасаларидан бирига айланмоқда. Институт мамлакатимиз молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Институтда бугунги кунда 10 та факультет, 25 та кафедра томонидан 15 минг нафардан ортиқ талаба-ёшларга сифатли таълим хизматлари кўрсатилмоқда. Институтда иқтисодиёт, иқтисодий хавфсизлик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, молия ва молиявий технологиялар, менежмент, бизнес-таҳлил, электрон тижорат, логистика, солиқлар ва солиққа тортиш, суғурта иши, инвестицион лойиҳаларга хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш ҳамда бошқа таълим йўналишларида меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрланмоқда.

13:38 / 2023-07-08
Success helper
Success warning