10 нафар талабамиз АТБ «Ҳамкорбанк» стипендияси соҳибига айланди
Тошкент молия институти ва АТБ «Ҳамкорбанк» ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида талабаларнинг амалиётини ташкил этиш, банкка замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар захирасини тайёрлаш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари АТБ «Ҳамкорбанк» вакиллари томонидан институт талабаларини банкда амалиёт ўташи ва ишга жалб этиш юзасидан танлов ўтказилди.
ТМИ ахборот хизмати